Ўзбекистондан Уралга: абитуриентлар ЖУрДУга ҳужжатларни онлайн топшириши мумкин

© ЮУрГУЗдание ЮУрГУ
Здание ЮУрГУ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Урал давлат университети 80 дан ортиқ магистратура йўналишлари ва 100 дан ортиқ магистратура ва мутахассислик дастурларини амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Коронавирус пандемиясига қарамасдан олий ўқув юртлари ўз иш фаолиятини - масофадан давом эттирмоқда.

Абитуриент-2020: пандемия вақтида тест синовлари - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриент-2020: тест синовлари қандай ўтказилади?

Бугунги кунда ўзбекистонлик абитуриентлар Россия университетига кириш учун фақат интернет керак бўлади.

Жанубий Урал давлат университети (Миллий тадқиқот университети) - 5-100 лойиҳасига киритилган, замонавий Россия таълимининг етакчи олийгоҳлардан бири, ўзини Жанубий Уралда ўқув, илмий, маданий ва спорт ҳаётининг маркази сифатида шакллантирган.

Университет матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг 348 нафар талабаси ушбу олийгоҳдада таҳсил олмоқдалар: 333 нафар бакалавриятнинг асосий таълим дастурлари бўйича, 9 нафар мутахассислик дастурлари, 4 нафар магистратура дастурлари, 1 нафар аспирантура ва яна бир нафар ўрта касб-ҳунар таълим йўналиши бўйича таҳсил олмоқда.

ЖУрДУ 20 июндан бошлаб чет эллик абитуриентларни онлайн равишда қабул қилишга тайёр. Ўқишга кириш учун портал орқали электрон шаклда зарур ҳужжатлар билан бирга қабул қилиш учун ариза юбориш керак ", - деб таъкидлашди университет матбуот хизматида.

В Ташкенте начинаются вступительные экзамены в вузы - Sputnik Ўзбекистон
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Барча кириш имтиҳонлари масофадан туриб ўтказилади. Имтиҳон ўтказиш ҳақида маълумот 20 июнгача университет веб-сайтида пайдо бўлади.

"Ватандошлар" тоифасига тушадиган талабалар (ота-онаси СССРда туғилган) Россия фуқаролари билан бир қаторда бюджет жойи учун танловда иштирок этишлари мумкин; шунингдек, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари (Россия Федерацияси фуқаролари ҳуқуқида) умумий асосларда бюджет жойларига кириш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, абитуриентлар пуллик таълимни танлаш орқали ўзларини қизиқтирган ҳар қандай йўналишга киришлари мумкин, дейди Ольга Ярошенко, университетнинг халқаро алоқалар бўйича проректори.

Бугунги кунда университетда 27 мингдан ортиқ киши, шу жумладан дунёнинг 56 мамлакатидан икки мингдан ортиқ чет эллик талабалар ва аспирантлар таҳсил олмоқда.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда

"ЖУрДУда  таҳсил олишда асосий афзалликлардан бири - чет эллик талабалар учун миллий, маданий, спорт ва илмий тадбирлардан ташқари тьюторлик лойиҳаси амалга оширадиган -  хорижий талабалар уюшмаси ҳисобланади", деди Ярошенко.

“ЖУрДУ хорижий талабалар тьютор” лойиҳаси 2017 йилда биринчи курс тингловчиларига муаммоларни енгиш ва тезроқ ўзлаштиришга ёрдам бериш учун бошланган. Тьюторлар - бир неча йилдан бери Россияда истиқомат қилаётган чет эллик талабалар. Ҳар қандай талаба уларга университетга кириш, ўқиш, яшаш, талабалик ҳаёти тўғрисида савол бериши мумкин, деди проректор.

“Тьюторлар биринчи курс талабаларини вокзалда ва аеропортда кутиб олишади, миграцион ҳисобга туриш, ётоқхонага жойлашиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва суғурта олиш ишларида ёрдам беради. Шунингдек, улар Челябинск бўйлаб экскурсиялар, кино, театр ва музейларга саёҳатлар уюштирадилар, университетда талабаларни бир-бирлари билан таништириши ва дўст бўлишларига ёрдам берадиган тадбирларни ўтказадилар ”, деди Олга Ярошенко.

ЖУрДУ 80 дан ортиқ бакалавриат ва 100 дан ортиқ магистратура ва мутахассислик дастурларини амалга оширади. Университетда 40 дан ортиқ илмий ва ўқув лабораториялари ва марказлари, шу жумладан дунёга машҳур олимлар бошчилигидаги 12 халқаро даражадаги лабораториялар мавжуд.

Университетнинг стратегик йўналишлари "Рақамли саноат", "Материалшунослик" ва "Экология". Янги бакалавриат ва магистратура дастурлари уларнинг етакчи соҳалардаги долзарблигини ҳисобга олган ҳолда очилади.

Ўзбекистонлик талабалар орасида энг оммавий ўқув йўналишлар: "Менежмент", "Металлургия", "Қурилиш", "Иқтисодиёт", "Электроэнергетика ва электротехника", "Ҳуқуқшунослик".

Ҳозирги вақтда олийгоҳ 15 та Ўзбекистон давлат университети билан ҳамкорлик қилади. Университет республиканинг Екатеринбург шаҳридаги бош консуллиги билан фаол ҳамкорлик қилади. Дипломатик ваколатхонанинг қўллаб-қувватлаши туфайли университет Ўзбекистондаги университетлар базасида касбга йўналтириш тадбирлари ва қабул кампанияларини ўтказиш имкониятига эга бўлди.

"Болалигимдан адабиёт ва рус тилини яхши кўраман, шунинг учун Россияга - ЖУрДУга ўқишга кирдим. "Филолог" мутахассислиги бўйича таҳсил оламан. Паралар ҳеч қачон зерикарли бўлмайди, биз ҳар хил матнлар билан ишлаймиз: тилшунослик тарихини ўрганамиз, таҳрирлаймиз, лойиҳалар амалга оширишни ўрганамиз, асарлар ўқиб, уларни таҳлил қиламиз", - деди Олмалиқда туғилган олийгоҳнинг 3-босқич талабаси Дилрабо Тожикулова.

Шунингдек, у талабалар амалий машғулотларда: илмий конференциялар, олимпиада, форумларда фаол иштирок этишини таъкидлади. Бу йил Тожикулова "А.П.Чеховнинг ўзбек тилига таржима қилинган ҳикоялари мисолида идиоматик ибораларни таржима қилишдаги қийинчиликлар" мавзусидаги халқаро талабалар конференциясида иштирок этди.

© Foto : Из личного архива Дилрабо ТожикуловойСтудентка третьего курса ЮУрГУ Дилрабо Тожикулова
Ўзбекистондан Уралга: абитуриентлар ЖУрДУга ҳужжатларни онлайн топшириши мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Студентка третьего курса ЮУрГУ Дилрабо Тожикулова

"Мен тилни, маданият ва урф-одатларни она тилида сўзлашувчилар билан ўрганаман, ҳамма нарсани ўз кўзим билан кўришим мумкин. ЖУрДУда дунёнинг 56 давлатидан келган талабалар таҳсил олади, шунинг учун мен бошқа кўплаб мамлакатларнинг маданиятини ҳам ўрганаман", - дейди талаба.

Келажакда Дилрабо таржимон бўлишни режалаштирмоқда, энди у инглиз ва турк тилларини фаол ўрганмоқда ва китоб ёзишни орзу қилмоқда.

ЖУрДУ 25 та рейтингларда тақдим этилган, биринчи марта халқаро Times Higher Education 2020 рейтингига 1001+ позициясида ва THE Engineering & Technology (601-800 оралиқ гуруҳи) рейтингида киритилган. Янги "THE Impact Ranking " рейтингида университет 401-600 позицияда, "QS" глобал рейтингида эса 801+ позицияни сақлаб қолди.

Янгиликлар лентаси
0