00:47 01 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
790 0 0

Жисмоний фаоллик чекланиши оқибатида тана функциялари бузилгани сабабли дунёда ҳар йили 3 миллиондан ошиқ одам вафот этади.

ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Кембридж ва Эдинбург университети олимлари ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаоллик эрта ўлим хавфини 15 фоизга камайтиришини аниқладилар. Тадқиқот Lancet Global Health журналида чоп этилган.

Мутахассислар дунёнинг 168 мамлакатида яшовчилари иштирокида, БССТ жисмоний машқлар бўйича тавсияларига риоя этган ҳолда, ҳафтасига ўртача 150 дақиқани аероб машқларига - ўртача интенсивлик машғулотларига бағишладилар, бунда мушаклар қувватни кислороддан олади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, жисмоний машқлар туфайли эрта ўлимлар сони 15% га камаяди. Бу йилига тўрт миллион сақланиб қолинган ҳаётни англатади.

Олимларнинг таъкидлашича, жисмоний фаоллик чекланиши оқибатида тананинг функциялари бузилгани сабабли дунёда ҳар йили уч миллиондан ошиқ одам вафот этади.

Аввалроқ, Sputnik радиоси эфирида мутахассис узоқ вақт ўз-ўзини яккалашдан кейин жисмоний қувватни қандай тиклашни бошлаш ҳақида айтиб берди.

Асосий мавзулар