Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6 минг нафардан ошди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишТестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве
Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Бугун, 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали республикага кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1733 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0