Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

© Unsplash / Helloquence Работа за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриент-2020: пандемия вақтида тест синовлари - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриент-2020: тест синовлари қандай ўтказилади?

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.

Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0