Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 6500 тага етди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУ всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками
У всех посетителей с помощью тепловизора измеряется температура тела при входе на рынок и дезинфицируется руки антисептиками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги соатларда 39 та янги ҳолат аниқланган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва Сурхондарёда аҳоли орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 39 та янги коронавирус ҳолати аниқланди.

“2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган ССВ хабарида.

Тестирование россиян на наличие антител к COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19га қарши иммунитет атиги 2-3 ой сақланиб қолади - Хитой олимлари

Янги касалланганларнинг 15 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу пайтга қадар 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2031 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0