Сенат вакили Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тавсиясига эътироз билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса
Президент Шавкат Мирзиёев на заседании Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал олдин Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қўшни давлатлар олий таълим муассасаларига берилган баҳо хорижий ОАВ ва интернетда катта шов-шувларга сабаб бўлган эди

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилинган "Қўшни давлатлардаги олий таълим ташкилотларининг таълим сифати даражасини аниқлаш бўйича тавсия"сига эътироз билдирди.

Ильхом Нематов - Первый заместитель министра иностранных дел - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг талабаларни қайтариш қарорида сиёсий маъно йўқ - Неъматов

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу тавсиясини жорий йил 18 июнь куни эълон қилган бўлиб, унда идора нострификация билан боғлиқ жараённи таҳлилдан ўтказиб, қўшни Кирғизистон ва Тожикистон давлатларининг қатор олий таълим муассасаларига салбий баҳо берган ва фуқароларга тегишли тавсиялар берган.  

Шундан сўнг ушбу тавсия матни яқин қўшни давлатлар оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. 

"Тавсия матни билан яқиндан танишганимизда, ундаги баъзи фикр ва хулосалар ўринли эътироз ва саволларни туғдирмоқда...

Конкурсный отбор  на обучение в высших учебных заведениях США и Европы - Sputnik Ўзбекистон
Вазирлик қўшни давлатлардан ўқишни кўчиришда кузатилаётган қалбакилаштиришдан огоҳлантирди

Биринчидан, Инспекция аниқ ва асосланган мезонлар ўрнига "Ўзбекистон меҳнат бозори талаб даражасига мос эмас" деган умумий жумла билан чегараланиб қолмоқда. Савол: бундай хулоса чиқариш учун, энг аввало, ўша меҳнат бозори параметрлари қани? Уларни ким белгилаган? Қўшни давлатларнинг ОТМлари қачон ва ким томонидан текширилган? 

Иккинчидан, эълон қилинган тавсияда "...сифатли таълим арзон бўлмас", ва "қўшни мамлакатлардаги аксарият ОТМ томонидан таклиф этилаётган тўлов-контракт нархи сифатли таълим бериш имкониятини бермайди" деб таъкидланган. Савол: Нимага? Бу қандай конуният бўлди? Балки, биз аввал Ўзбекистон ОТМларининг контракт нархларига ва шу нархларга бизда берилаётган таълим сифатига холисона боқармиз?

Менимча, бу ерда кўпроқ рақобат ва мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлик даражаси ҳақида сўз юритсак адолатдан бўлади.

Умед Мансуров - Sputnik Ўзбекистон
Ўқишни кўчириш тартиби бузилади: Мансуров Тожикистондан ўзбек талабларининг кетиши ҳақида

Учинчидан, мамлакатимиз ҳукумат Инспекциясининг хорижий давлатлар ОТМларига бундай баҳо беришга ҳуқуқи борми? Бу ҳаракатланинг мақсади, уларнинг давлатимиз миллий манфаатлари ва ташқи сиёсатдаги интилишларига қанчалик тўғри келади? Қўмитамизнинг тегишли сўровномаси Инспекцияга юборилди ва расмий жавобни кутиб қоламиз", - дейилади эътироз матнида.

Алимов ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда инспекция Ўзбекистон президенти ташаббуси билан Марказий Осиё минтақасида вужудга келган очиқлик, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган мутлақо янги сиёсий муҳитни қадрига етиб, фаолиятда қардош Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари билан дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришлари мумкинлиги ҳақида илк бор жорий йил февраль ойида эълон қилган эди. Шу кунларда ўқишни кўчириш бўйича комиссия июл ойининг 15 санасидан яна ўз фаолиятини бошлаши, ўша вақтда фуқаролар яна ушбу масалада аризалар топшириши мумкинлиги айтилди.

Янгиликлар лентаси
0