Сурхондарёда вафот этган беморда коронавирус тасдиқланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКаталка
Каталка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавируснинг 20-қурбони қайд этилди. Деновда вафот этган 59 ёшли аёлда коронавирус тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Сурхондарё вилоят Денов шаҳрида вафот этган бир нафар беморда коронавирус тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 59 ёшли аёл Б.Х. сўнгги 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган. Шу йилнинг 19 июнь куни унинг мурожаатига кўра олинган намунада коронавирус инфекцияси мавжудлигига гумон қилинган ва бемор тез ёрдам машинасида туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Тестирование на наличие антител к COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан холи вилоятда аҳоли орасида COVID-19 аниқланди

Шифохонада беморга икки томонлама ўткир бронхопневмония, ўткир юрак ва ўпка етишмовчилиги оғир даражаси, коронавирус инфекциясига гумон ташхиси қўйилган. Бундан ташқари, беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, сурункали пиелонефрит, камқонликнинг ўрта оғир даражаси ёндош касалликлар ташхиси ҳам қўйилган.

Беморга кўрсатилган тезкор тиббий ёрдам ва реанимацион муолажаларга қарамасдан у юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

Республика санитария-эпидемилогик осойишталиги агентлигининг  махсус референс лабораторияси хулосасига кўра, марҳумадан олинган намунада коронавирус тасдиқланган. У билан мулоқотда бўлган оила аъзолари, яқинлари ва бошқа фуқаролар қатъий карантинга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0