Карантин вақтида тест синовлари қандай ўтади – ДТМ жавоби

© Sputnik / Дильшода РахматоваНачальник отдела Государственного центра тестирования Узбекистана Эльвира Ураева
Начальник отдела Государственного центра тестирования Узбекистана Эльвира Ураева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДТМ бўлим бошлиғи Эльвира Ураева бу йилги тест синовлари ўтказиш тартиби ҳақида сўзлаб берди ва абитуриентларга тегишли тавсияларни берди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Давлат тест маркази бўлим бошлиғи Эльвира Ураева пандемия вақтида тест синовлари қандай ўтиши ҳақида маълумот берди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

“Бу йил республикамизда, пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда, тест синовларининг мазмуни ва  ўтказиш жараёнида баъзи ўзгаришлар мавжуд. Шуни таъкидлаш керакки, ўтган йили бўлгани каби, тест синовлари катта биноларда ўтказилади. Аммо бу биноларга кириш қисмида абитуриентларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Улар махсус дезинфекция туннелидан ўтадилар. Синов жараёни қўлқоп ва ҳимоя ниқобларида ўтказилади”, - деб таъкидлади ДТМ ходимаси.

Ҳимоя воситалари тест синовларига бошланишидан аввал, кириш қисмида абитуриентларга тарқатилади.

“Ҳарорати нормал бўлган абитуриентлар, албатта, тест синов топшириш учун бинога киритилади. Аммо абитуриентнинг тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланса, қолган абитуриентлар учун хавфсизлик муаммоси мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, республика комиссиясининг тавсияларига кўра, бу абитуриент бинога киритилмайди ва тест синовида қайташмайди. Улар карантинга ёки тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади.

Кўрикдан сўнг, абитуриентнинг касал эмаслиги маълум бўлса, унга қўшимча кунда тест топшириш имконияти берилади.

Бу йилги янгилик – ҳужжатларни масофадан топшириш. Абитуриентлар  онлайн тарзда abitur.dtm.uz сайти орқали ҳужжат юбориши мумкин. Шунингдек, шахсий кабинет орқали тест синовлари ўтказиладиган сана, жойи ва ўзгаришлар ҳақида билиб олиши мумкин.

ДТМ вакилининг сўзларига кўра, 160 мингга яқин ҳужжат келиб тушди. Тест синовлари  1 августда ўтказиш режалаштирилган, ҳужжат топшириш жараёни якунлангандан сўнг аниқ санаси маълум бўлади.

Бу йил тест синовлари икки фандан олинади, шунингдек 5 тагача таълим йўналишини танлаш мумкин.

Как пройдут тестовые испытания в Узбекистане в период карантина — Эльвира Ураева
Янгиликлар лентаси
0