13:03 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)
40021

Бугуннинг ўзида 192 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 4 877 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 276 кишида коронавирус аниқланди, охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7 177 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 5 нафар Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 192 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони  4 877 нафар.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 280 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

20-чи ўлим

Сурхондарё вилоят Денов шаҳрида вафот этган бир нафар беморда коронавирус тасдиқланди.

59 ёшли аёл Б.Х. сўнгги 5 йилдан буён икки томонлама ўпканинг ўткир бронхопневмонияси ташхиси билан даволаниб келган. Шу йилнинг 19 июнь куни унинг мурожаатига кўра олинган намунада коронавирус инфекцияси мавжудлигига гумон қилинган ва бемор тез ёрдам машинасида туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Беморга кўрсатилган тезкор тиббий ёрдам ва реанимацион муолажаларга қарамасдан у юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этган.

500 миллион

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар Кенгаши бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида молиявий маблағ ажратишни маъқуллади. Ажратилган молиявий маблағ пандемия даврида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлаши ҳамда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Биринчи маҳаллий ИВЛ

Ўзбекистонда биринчи ИВЛ аппарати ишлаб чиқарилди. Россиянинг "Технополис Москва" – "Хирана+" компанияси (Chirana Asia – Яшнаобод технопарки  таркибига киради) ҳамкорлигида республикада биринчи ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати ишлаб чиқарилди. Йил охирига қадар республикада камида 100 та ИВЛ аппаратини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Волгоград университетдаги ҳолат

Волгоград давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Касалликка чалинган 10 нафар талаба COVID-19 дан даволанишга ихтисослашган шаҳар шифохонасига ётқизилди.

Коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган барча кишилар Волгоград давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида карантинга олинган.

Футбол: ўртоқлик беллашув

Ўзбекистон футбол терма жамоаси сентябрь ойида Тожикистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Ўйин 4 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 9,44 миллиондан ошди, 483 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,4 млн), Бразилияда (1,2 млн), Россияда (606 минг).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)

Асосий мавзулар