14:24 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
202 0 0

2021 йил 1 январдан бошлаб импорт қилинадиган ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади;
  • ушбу текника, агрегат, бутловчи қисмлар такомиллаштирилганда ҳамда уларга қўшимча функцияларни бажариш юклатилганда такрорий синовларга тақдим этилади;
  • Ўзбекистон ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларидан республикада экинларни етиштиришда фойдаланишга рухсат этилади;
  • қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг агрегатлари ва бутловчи қисмлари учун мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади.

2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари божхона божидан озод қилинади.

Асосий мавзулар