16:04 18 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1148)
282 0 0

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 8000 тадан ошиб кетди. Жиззахда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолати 8031 тага етди. Янги ҳолатлардан 14 таси Тошкент ва 4 таси Жиззахда аҳоли орасида аниқланган.

“2020 йил 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8031 (+83) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 47 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.

Шу кунга қадар 5329 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2680 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1148)
Теглар:
коронавирус

Асосий мавзулар