13:41 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
209 0 0

Тошкентда автомобил йўллари инфратузилмасини ривожлантириш учун 2023 йилга қадар 1 триллион сўм маблағ ажратилади.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Транспорт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахнинг 2020-2030 йиллардаги йўл-транспорт инфтратузилмасини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишди.

Янги концепцияга кўра, яқин 1,5 йил ичида (2021 йил охирига қадар) Ахмад Дониш ва Нурафшан кўчаларида 5та қисм, Тошкент ҳалқа йўлининг Беруний кўчасидан Орзу кўчасигача ва Малика савдо марказига чулган қисми ҳамда Фарғона йўли кўчалари ва Янги Сергели кўчаси реконструкция қилинади.

Ундан ташқари Тошкент ҳалқа йўлининг Қорасарой, Боғишамол, Форобий ва Амир Темур шоҳ кўчалари билан кесишмаларида 4та йўл ўтказгич қурилади. Ундан ташқари Хуршид ва Амир Темур кўчалари кесишмаларида ҳамда, Чўпонота ва Қипчоқ кўчалари кесишмаларида кўприклар қурилади.

Шунингдек, Чирчиқ дарёси бўйлаб 16 км масофа қисқартирилиши муносабати билан озод бўлган ерлар савдога чиқарилади. У ерда узунлиги 656 км бўлган пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш лойиҳаси тасдиқланади.

Молия вазирлиги ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 2023 йилга қадар 1 триллион сўм маблағ ажратади.

Асосий мавзулар