19:30 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (934)
97 0 0

Сўнгги соатларда 76 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди. Жумладан, Пойтахт ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги тун давомида 76 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди.

“2020 йил 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 (+76) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 44 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Шу кунга қадар 5496 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2778 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (934)
Теглар:
коронавирус, Ўзбекистон

Асосий мавзулар