00:55 01 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
292 0 0

Тошкентда электр қувватидан 400 километр юрадиган электромобиллар пайдо бўлиши мумкин. Хитойдан ана шундай машиналарнинг 2хилини олиб келишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Тошкентда Хитойда ишлаб чиқарилган электромобиллар пайдо бўлади, бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Хитойнинг Baic компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электромобиллар 100% электр қувватида ҳаракатланади. Электромобил 53 К/Втли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, бир қувватланишда шаҳар ичида 419 км масофани босиб ўтиши мумкин. Трассада бир маромда ҳаракатланганда 540кмгача масофани босиб ўтади.

Электр нархини ҳисобга олганда 1км масофа 50-60 сўмга тушади. Бу албатта бензин ва газда ҳаракатланувчи автомобиллардан кўра арзон. Ҳам экологик тоза. 

Шу сабабли пойтахтлик тадбиркорлардан бири ана шундай автомобиллардан такси хизмати учун 500 дона харид қилишни режалаштирмоқда. 

Бундай электромобилни Ўзбекистонга олиб киришда божхона солиқлари тўланмайди, фақат 15% ҚҚС тўланади. Айни дамда 2та модел тақдим этилган. Биринчиси седан кўринишидаги автомобил бўлиб унинг нархи 25 минг доллар. ҚҚС билан 29 минггача боради. 

Иккинчи автомобил - кичик кроссовер форматида бўлиб у анча арзонга тушади. Қўшилган қиймат солиғи билан бирга 20 минг доллар атрофида. Автомобиллар АБС, ЕБД, навигатор ма мультимедиа тизимлар, камералар билан жиҳозланган.

Асосий мавзулар