01:37 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
12210

WorldSkills Russia кундузги-масофавий таълимнинг янги формати - Future Skills Camp’ни ишга туширмоқда, унда бутун дунёдан, шу жумладан Ўзбекистондан ёш мутахассислар иштирок этиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ҳозир жаҳон саноати ҳақиқий кадрлар инқилобини бошидан ўтказмоқда. Бутун бошли тармоқларнинг рақамлаштирилиши юқори технологияли ишлаб чиқариш ва ўзгариб бораётган иқтисодиёт учун янада кўпроқ янги малакали мутахассисларни талаб қилмоқда. Шу ўринда замон талабларига жавоб бермайдиган иш ўринларининг бир қисми қисқартирилмоқда, бўшаган ходимлар эса замонавий иш берувчиларнинг талабларига жавоб бериш учун малакаларини ошириш заруриятига дуч келмоқдалар. Меҳнат бозорига эндигина кириб келаётган ёш мутахассислар олдида ҳам худди шундай масала турибди.

WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp
Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills Russia
WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp

Коронавирус эпидемияси, барча салбий оқибатларга қарамасдан, рақамли технологияларни жорий этиш тезлигида ижобий рол ўйнади. Бутун корхона ва саноат тармоқлари тезда иш услубини ўзгартириб, функцияларнинг бир қисмини масофавий режимга ўтказишди. Ойлар ёки ҳатто йилларни талаб қиладиган тузатиш жараёнлари деярли бир неча ҳафта ичида қайта тикланди. Нафақат учрашув ва ҳужжат-айлануви "рақам”га ўтди, балки ўзини-ўзи яккалаш шароитида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича айрим дастур ва курслар жуда оммалашди.

Бундан янги форматлардан бири WorldSkills Russia томонидан ўтказилаган "Future Skills Camp" кундузги-масофавий таълим касбий маҳоратни янада такомиллаштиришга имкон беради. Июн ойининг охирида замонавий рақамли иқтисодиёт учун энг истиқболли касблар, ёки бошқача қилиб айтганда, Future Skills бўйича ўқув курсларга махсус платформада старт берилди.

WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp
Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills Russia
WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp

Рақамли компетенцияларнинг баъзилари анчадан буён WorldSkills анъанавий йўналишларни, масалан, “веб-дизайн ва ишлаб чиқиш”, “график дизайн” ва “CAD муҳандислик дизайн” кабиларни ўз ичига олган.

WorldSkills анъанавий компетенциялари рўйхатига анчадан буён айрим рақамли компетенциялар, масалан, “Веб-дизайн ва ишлаб чиқиш”, “График дизайн” ва “CAD муҳандислик дизайн” кабилар киради. Айни дамда ўзбекистонлик ёш мутахассислар ушбу фанларни фаол ўзлаштирмоқда. Кўплаб мамлакатлар учун мутлақо янги бўлган рақамли компетенциялар Future Skills Camp’да тақдим этилган бўлади. Улардан баъзилари 2021 йилда Шанхайда бўлиб ўтадиган касбий маҳорат бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати дастурига киритилган.

Мусобақанинг янги босқичига тайёр бўлиш учун ўзбекистонлик мутахассислар WorldSkills Russia томонидан ушбу компетенциялар бўйича ташкил этиладиган ёзги тренингларда қўшимча равишда қатнашишлари мумкин.

WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp
Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills Russia
WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp

Future Skills Camp ҳам услубий, ҳам амалий блокларни ўз ичига олади. Услубий блок доирасида компетенциялар, хусусан, WorldSkills халқаро стандартлар спецификацияларини ўрганиш, танлов ҳужжатларини тайёрлаш технологияларини ва тайёр лойиҳаларни баҳолаш методикасини ўрганиш бўйича таълим берилади.

Модулнинг услубий қисми тугагандан сўнг тренинг иштирокчилари қатор амалий топшириқлар жараёнига киришадилар. Иштирокчилар уларни, яшаш жойидан қатъий назар, бир вақтнинг ўзида оладилар. Аммо мамлакатнинг минтақа вақтига мувофиқ амалга оширишни бошлашлари мумкин.

Ҳар бир модулнинг вазифалари бажарилгандан сўнг, экспертлар томонидан кундузги-масофавий форматда баҳоланади. Ўқув курси якунлангандан сўнг, барча иштирокчиларга Future Skills Camp битирганлиги тўғрисида сертификатлар берилади. Тест лойиҳасини бажарган мутахассисларга WorldSkills Russia томонидан ишлаб чиқилган касбий маҳорат даражасини тасдиқловчи ҳужжат, skills - паспорти берилади.

WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp
Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills Russia
WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp

Ҳозирча бу турдаги биринчи мусобақадир, аммо WorldSkills Russia’да улар катта талабга эга бўлишига ишонишади ва кейинги босқичда дунёнинг турли давлатларидан яна кўпроқ иштирокчилар бу форматга қўшилади. Хусусан, айни вақтда сентябр ойида масофавий форматда ўтказиладиган WorldSkills Russia VIII миллий чемпионати финалига, шунингдек Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёш мутахассислари учун III очиқ Евросиё чемпионатига тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу чемпионатлар - республика учун янгича форматни синаб кўриш ва келгусида бундай мусобақаларни ўтказиш учун яна бир имкониятдир.

WorldSkills Russia дунёда фаол тарғиб қилаётган бошқа форматлар билан бўлгани каби, келажакда бундай ташаббусларни таълим тизимлари ва миллий касб-маҳорат миллий чемпионатларига жорий этиш мумкин бўлади, деб режалаштиришмоқда WorldSkills Russia’да. Worldskills ҳаракати анчадан буён пайдо бўлганига қарамай, Россия унга сал кам 10 йил олдин қўшилди, у янги касблар бўйича тадқиқотлар ўтказиш, лойиҳалаштириш ва мусобақалар ўтказиш, мутақил баҳолаш, шунингдек таълим дастурларини ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан сермазмун ва ижодий WorldSkills драйверига айланди.

WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp
Фото предоставлено пресс-службой WorldSkills Russia
WorldSkills Russia запускает новый очно-дистанционный формат обучения Future Skills Camp

“Ёш мутахассислар иттифоқи (Ворлдскиллс Россия)” бош директорининг халқаро фаолият бўйича ўринбосари, Россиядан WorldSkills International компаниясининг техник вакили Алина Досканованинг сўзларига кўра, "технологияларнинг шиддатли ўзгариши, сунъий интеллектнинг ривожланиши, умумий рақамлаштириш ва натижада иш жараёнларининг мураккаблашуви конвергент қобилиятларнинг пайдо бўлишига, шунингдек мультисектор ва тармоқлараро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради. WorldSkills Russia ҳар қандай иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширадиган миллий кадрлар тайёрлаш тизимидан жаҳон касбий маҳорат даражасигача кўтарадиган воситаларни ишлаб чиқмоқда"

Бундай воситаларга - қисқа ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ҳамкор мамлакатларда ўқув лабораторияларини яратиш, шунингдек, WorldSkills Russia у ёки бу давлатда миллий чемпионатларни ўтказиш учун тўплайдиган мусобақа компетенцияларни тайёрлаш киради. Ушбу методикалар шерик-давлатларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Масалан, Ўзбекистонда профессионал касбий-маҳорат кўникмалари бўйича мусобақаларини ташкил қилиш билан бир қаторда WorldSkills Russia ҳозирда бир қатор ташаббусларни амалга оширмоқда, шу жумладан ишсиз аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича мономарказ базасида WorldSkills стандартларига мувофиқ малакани баҳолаш маркази ва касб-ҳунар таълими марказини яратиш, мутахассисларни бирлаштириш орқали экспертлар ҳамжамиятини шакллантириш ва ишчи касблар бўйича мутахассислар, шунингдек ҳар бир алоҳида компетенция учун экспертлар тармоғини яратиш.

Кейинчалик skills-паспортини бериш билан WorldSkills’нинг мустақил баҳолаш тизими республикадаги касб-ҳунар таълими дастурига киритилмоқда. Яқинда имзоланган битим мамлакатда ҳаракатни янада кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида касбий таълим сифатини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади.

Бундан ташқари, WorldSkills Russia миллий мусобақаларни ўтказишга ёрдам беради: Қозоғистон ва Россия билан биргаликда республикада меҳнат касблари бўйича биринчи очиқ чемпионат бўлиб ўтди. WorldSkills Russia шунингдек келгуси йилда бўлиб ўтадиган WorldSkills Shanghai 2021 Жаҳон чемпионатида республикани ҳимоя қиладиган Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш ва тайёрлашга ёрдам беради.

Энди эса дунё миқёсида оммалашиб бораётган яна бир формат - Future Skills Camp туфайли ўзбекистонлик ёш мутахассислар ўнлаб истиқболли компетенцияларни ўрганиш имкониятига эга бўладилар.

Росатом, Ростех, Роскосмос, 1С, FANUC, InfoWatch, Autodesk, Siemens, COEX, hakta, Россия Квант Маркази кўмагида Future Skills Camp ўтказилмоқда.

Future Skills Camp ҳақида батафсил https://fscamp.worldskills.ru/

Лойиҳа ҳамкори

Асосий мавзулар