19:53 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
21510

Умумтаълим мактаб ўқитувчилари юритадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди. Энди улар фақат биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача - синф журнали (жумладан, электрон равишда

Хабар қилинишича, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га ўзгартириш киритилган. (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда 3058-I рақам билан руйхатдан ўтказилди).

Бу ўқитувчиларга асосий эътиборини дарс машғулотларини янада қизиқарли қилиб ўтишга қаратиши учун шароит яратади.

Барча мактабларда фанлар бўйича тақвим мавзуий режаларини бир хиллаштириш мақсадида, эндиликда тақвим мавзуий режалар Республика таълим маркази томонидан тасдиқланади ва ўқув йили олдидан вазирликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

“Миллий ўқув дастури”нинг асосий компонентлари доирасида барча фанлардан “Ўқитувчи китоби”ни  жорий этилиши мактаб ўқитувчиларининг дарс ишланмаси (конспект)нинг ўрнини тўлдиради.

Шунингдек, босқичма-босқич ўқитувчилар ва мактаб жамоаси фаолияти хужжатларни тўлдиришига қараб эмас, балки мактаб битирувчиларининг ҳаётда муваффақиятга эришишлари билан баҳоланишга ўтилади.

Асосий мавзулар