04:31 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Жамият
Ҳавола олиш
346 0 0

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган тўплам ишлаб чиқишди. У ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши, қулайлиги ва арзонлиги каби устунликларга эга.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik.  Ўзбекистонда коронавирус РНКсини аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди.

COVID-19 РНКсини ажратишга мўлжалланган диагностик тўплам ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилган.

Таъкидланишича, унинг клиник синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги лабораторияларида, шу жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг махсус лабораториясида ўтказилган ва ижобий натижаларни кўрсатди.

“SARS-CoV-2 вируси РНКсини ажратишга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ушбу тўплам дунёда ишлаб чиқариладиган аналоглари билан таққосланганда сезгирлиги, ўзига хослиги, айниқса, кам вақт талаб қилиши (1 соат), қулайлиги ва арзонлиги (камида 30% га арзонроқ) каби устунликларга эга”, - дейилган Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати хабарида.

У “ЭНКОР” номи билан рўйхатдан ўтказилган ва кенг кўламда ишлаб чиқариш учун рухсат берилди.

Бундан ташқари, ушбу тўплам ёрдамида гепатит В, гепатит С, одам иммун танқислиги вируси (ВИЧ) РНК/ДНКсини ажратиш мумкин.

“ЭНКОР” мамлакатга хориждан келтириладиган нархдаги тўпламларнинг ўрнини босишга имконият яратиши қўшимча қилинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан COVID-19 ни диагностика қилиш учун полимераз занжир реакцияси (ПЗР) усули стандарт сифатида таклиф қилинган. Маълумки, ПЗР диагностика таҳлилини амалга ошириш учун дастлаб коронавирус РНКсини ажратиб олиш талаб этилади.

Асосий мавзулар