Наманганда тўртталик эгизаклар дунёга келди

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишРабота роддома
Работа роддома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Наманган вилояти Поп туманида яшовчи хонадонда тўртталик эгизаклар дунёга келди. Уларнинг барчаси ўғил, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Стало известно как назвали четверняшек из Бекабада - Sputnik Ўзбекистон
Бекободда туғилган тўрт эгизакка қандай исмлар қўйилгани маълум бўлди

Уларнинг отаси 31 ёшда бўлса, онаси 30 ёшда бўлиб, улар тўрт йил аввал турмуш қурганлар.

"Онага туғруқ жараёнига қадар замонавий перинатал технологиялар бўйича барча зарур ёрдам кўрсатилди. Болаларни соғ-саломат она қўлига топшириш мақсадида тажрибалар шифокорларимиз билан туғруқ режасини тузиб олдик. Ҳар бир болага тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида мутахассислар ва аппаратлар тайёрланди. Натижада мураккаб амалиёт самарали якунига етказилди", - деб айтган вилоят перинатал марази директори Ирода Муҳитдинова.

Маълум бўлишича, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 граммни ташкил этган.

Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Янги туғилган чақалоқларга қандай исм қўйилиши ҳозирча номаълум.

 

Янгиликлар лентаси
0