07:54 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
121 0 0

Кўплаб машҳур фильмлар учун мусиқа яратган италиялик бастакор Эннио Мориконне шифохонада вафот этди.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Италиялик машҳур бастакор Эннио Морриконе 92 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Rainews24 телеканалига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, Мориконне Римдаги шифохоналардан бирида душанбага ўтар кечаси вафот этган. Бир неча кун олдин йиқилиш оқибатида унинг тос суяги синган экан. 

Эннио Морриконе 1928 йил 10 ноябрда Римда туғилган. 1961 йилдан 2016 йилга қадар Морриконе яратган мусиқадан 145 дан ортиқ фильмларда фойдаланилган. Улар орасида “Профссионал”, “Кунларнинг бирида Америкада”, “Лолита”, “Опера шарпаси”, “Нотаниш аёл”, “Озод Жанго”, “Жирканч саккизлик” каби кўплаб машҳур фильмлар бор.  

Морриконе Киноматографдаги улкан ютуқлари ва энг яхши фильм мусиқаси номинацияларида икки карра "Оскар" мукофотига, "Олтин бургут", ва 3 карра "Олтин глобус" мукофотига сазовор бўлган. Совет Иттифоқида унинг номи илк бор Италия мафияси ҳақидаги "Спрут" сериали орқали кенг оммага танилган эди.

Асосий мавзулар