14:11 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Жамият
Ҳавола олиш
54610

Бир гуруҳ депутатлар май - сентябр ойлари давомида тонировка нархини 5 баравар пасайтиришни таклиф қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари Ҳукуматга тонировка нархини пасайтириш таклифи билан чиқишди. Бу ҳақида Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ўз телеграм каналида хабар қилмоқда.

Таклифда, хусусан, 1 майдан 30 сентябрга қадар автотранспорт воситасининг орқа ойналарини (100%) ва олд ён (30%) ойналари тонировка қилишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш ва бунинг учун БҲМнинг 10 баравари (2 230 000 сўм) миқдорида тўлов жорий этишни таклиф этишган.

Ғаниев ёзишига кўра, кучли қуёш нури - инсон меҳнати самарадорлиги 15%гача пасайиши, унинг териси эрта қариши, кўз тўрпардаси зарарланиши ва тери саратонига сабаб бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда тонировка учун йиллик тўлов 11 млн 150 минг сўмни ташкил қилади.

Асосий мавзулар