08:12 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
439 0 0

Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, агар ҳар куни 1000 та коронавирус касаллиги аниқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ қулаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистонда шифохоналарда COVID-19 билан касалланган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Ҳабибулла Оқилов АОКАдаги брифингда маълум қилди.

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик”, - деди у.

Оқилов бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статистика йўқлигини айтди.

Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, агар ҳар куни 1000 та коронавирус касаллиги аниқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ қулаши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, 20 кунлик карантиннинг жорий этилиши нафақат касаллик занжирининг узилишига, балки шифокорларнинг ҳам озгина дам олишига шароит яратади.

“Чунки шифокорларимиз нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам чарчадилар. Улар қандай масъулият билан ишлаётганини ҳамма яхши билади. Буларнинг ҳаммаси ана шу 20 кунлик қатъий карантин режасидан ўрин олган”,  - деди коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус

Асосий мавзулар