Мактаб ўқувчиларини тарбиялаш учун алоҳида фан керак эмас - россиялик ўқитувчи

© Sputnik / Владимир ТрефиловАкадемик РАО, директор школы № 109 Евгений Ямбург
Академик РАО, директор школы № 109 Евгений Ямбург - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РФда хизмат кўрсатган ўқитувчи Евгений Ямбург Ўзбекистон мактабларида “Тарбия” янги фанининг жорий этилиши ҳақидаги янгиликга ўз изоҳини берди.

Бироз олдин, янги ўқув йилида ўзбек мактабларининг биринчидан тўққизинчи синфгача ўқувчилари дарс жадвалида “Этика”, “Ватан ҳисси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва “Жаҳон динлари тарихи” фанларини бирлаштирган янги “Тарбия” фани пайдо бўлади бўлиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ушбу янгиликни РФда хизмат кўрсатган ўқитувчи, Россия таълим академияси академиги, Москва шаҳридаги 109-сонли мактаб директори Евгений Ямбург изоҳлади ва бу соҳада Россияда қандй ишлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди. 

"Тарбия барча фанларни қамраб оладиган яхлит жараён ва алоҳида фан жорий этилиши кутилган жиддий самарани бермайди. Бу менинг шахсий фикрим”, - деди ўқитувчи.

“Россияда ота-оналар ўз фарзандлари учун дунёвий ёки диний аҳлоқни танлаши мумкин – исломий ёки православ... Аммо катта синфларда эса кўплаб электив курслар мавжуд бўлиб, улардан бирини танлаш имкони бор”, - деб қўшимча қилди Ямбург.

Тўлиқ шарҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тингланг.

Ямбург о том, нужен ли для воспитания школьников отдельный предмет
Янгиликлар лентаси
0