04:49 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
28501

Коронавирусга қарши курашиш штаби вакилининг гаплари интернетда қизғин муҳокама сабаб бўлди. Бугунги чиқишида Оқилов уни нотўғри тушунишганини маълум қилди ва ўз сўзлари билан нимани назарда тутганига ойдинлик киритди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Куни кеча коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Ҳабибулла Оқилов шифохоналарда COVID-19 билан касалланган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмагани ва шу боис касаллик аломатларсиз кечаётган беморларни уйда даволанишларига рухсат берилганини маълум қилган эди.

Шундан кейин интернетда фуқаролар томонидан кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилган. Бугунги чиқишида Оқилов уни нотўғри тушунишганини маълум қилди ва ўз сўзлари билан нимани назарда тутганига ойдинлик киритди.

“Ҳалиям мен гапимдан қайтмаяпман. Ҳамма нарса бор. Давлат раҳбари, ҳукумат, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг биринчи кунидан бошлаб зарур чора-тадбирларни ҳаммасини бажариб келяпти. Керакли миқдорда койкаларни тайёрлаш, клиникаларни профилини ўзгартириш, шифокорларни ўқитиш борми, керакли дори-дармон ва реактивлар захирасини тайёрлаб қўйиш — буларнинг ҳаммаси бор, бисёр. Буни ҳеч ким инкор этмайди”, - деди у.

Оқиловнинг таъкидлашича, агар вазият шундай давом этса, захиралар етмай қолиши мумкин.

“Кеча айтмоқчи бўлганимиз, агар статистика шу тарзда давом этса, эртага бу захиралар етмай қолади.  Ҳолбуки, 2000 койкали касалхоналаримизнинг эндигина 1000 та койкасига касал ётқизилган. Жойларимиз бор”, - дея ойдинлик киритди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 11 259 та коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 7 060 нафари тузалиб кетган. Қурбонлар сони эса 49 нафарга етган.

Асосий мавзулар