Ташкенбаев хорижда ўқимоқчи бўлган ёшларга олийгоҳ танлаш бўйича маслаҳат берди

© Международный пресс-центрУлугбек Ташкенбаев
Улугбек  Ташкенбаев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташкенбаевнинг таъкидлашича, инспекцияга ушбу масала бўйича кўплаб саволлар келиб тушган ва тушишда давом этмоқда. Шу боис, бу ерда хорижда ўқиш ниятида бўлган ёшларнинг алданиб қолмаслиги муҳим аҳамият касб этади.

ТОШКЕНТ, 10 июл - Sputnik. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев хорижда ўқиш истагида бўлган ёшларга олийгоҳ танлаш бўйича тавсиялар берди.

Работа в офисе - Sputnik Ўзбекистон
Мажидов: сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади

Ташкенбаевнинг таъкидлашича, инспекцияга ушбу масала бўйича кўплаб саволлар келиб тушган ва тушишда давом этмоқда. Шу боис, бу ерда хорижда ўқиш ниятида бўлган ёшларнинг алданиб қолмаслиги муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда олийгоҳлар рекламаси кўпайиб кетгани ва бунда аксарият ҳолларда масофавий таълим шакли таклиф этилаётгани боис, Ўзбекистон ёшлари бундай таълим шакллари қайси олийгоҳларда яхши йўлга қўйилгани хусусида тўлиқ ва тўғри ахборотга эга бўлишлари муҳим аҳамият касб этади.

"Бунда ёшлар биринчи ўринда ўша таълим ташкилоти аккредитациядан ўтган-ўтмаганига эътибор беришлари лозим. Қолаверса масофавий таълим тизими кўп давлатларда яхши йўлга қўйилмаган. Бизларда ҳам ҳозир синов кетяпти, чунки "Таълим тўғрисидаги" қонунда масофавий таълим эътиборга олинмаган. Шу боис Ўзбекистонда бундай ўқув юрти дипломлари нострификация қилинмайди", - деди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи.

У шунингдек, ҳозирда "Таълим тўғрисидаги" қонуннинг янги таҳрири хусусида иш олиб борилаётгани, унда масофавий таълим шакли киритилиши назарда тутилаётганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0