17:11 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
92501

Агар Ўзбекистонда касалланиш ва вафот этганлар динамикаси ошса карантин муддати яна узайтирилиши мумкин - вазир ўринбосари.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19 туфайли жорий этилган карантин 1 августдан кейин ҳам узайтирилиши мумкин, деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида.

“Агар аҳоли орасида касалланганлар ва вафот этганлар сони ўсиши динамикаси кузатилса, карантин чоралари узайтирилиши мумкин”, - деди Юсупалиев телеканалга берган интервьюсида.  

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари айтишига қараганда карантин муддати  1 авгутсга қадар  белгиланишига сабаб COVID-19 касаллигининг инкубацион даври 14 кунлигидадир.

“Биз бир ярим цикл муддат карантинда бўламиз. Бу вируснинг одамдан одамга юқишини олдини олиш учун оптимал муддат”, - деди Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 10 июлдан 1 августга қадар карантин чораларини кучайтириш ҳақида қарор қабул қилишган эди. Янги тартиб барча ҳудудларни қизил деб эълон қилиш, бозор, истироҳат боғлари каби жамоат жойларини вақтинча ёпиш, жамоат транспорти ҳаракатини тўхтатиш, шахсий автомобилларда стикер билан ҳаракатланиш каби чораларни назарда тутади.

Сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистонда 13360та коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 7852 нафари соғайиб кетган, 62 киши вафот этган.

Асосий мавзулар