Коронавирус юқтиришда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил семейную поликлинику и детский сад в махалле "Кумбуз овул" города Нукуса
Шавкат Мирзиёев посетил семейную поликлинику и детский сад в махалле Кумбуз овул города Нукуса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Коронавирус юқтиришда шубҳа бўлса оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиш кераклигини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса қаерга мурожаат қилиш керак? Ушбу саволга бугун 14 июл куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб берди.

Савол: Коронавирус юқтирганликда шубҳа бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак? Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак СЭСга, СЭСдагилар оилавий поликлиникага мурожаат қилинг, дейди. Ҳеч қайси тайинли маслаҳат бермайди?

Ҳозирги кунда ҳудудидан қатъий назар барча оилавий поликлиникаларда (жумладан, Тошкент шаҳридаги 64 та поликлиникада) мобил тезкор эпидемиологик бригадалар ташкил қилинди. Улар таркибида инфекционист, эпидемиолог ва умумий амалиёт шифокори мавжуд бўлиб, улар жойларда вазиятни ўрганишади ва уй шароитида ёки касалхонада даволаниш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга, деди шифокор.

Ундан ташқари, Оқилов фуқароларни касаллик аломатлари бўлмаганда, ўзини тинчлантириш учун тест таҳлили топширишга ҳаракат қилмасликка чақирди. Таҳлиллар фақат аниқ кўрсатма бўлганда қабул қилинади, деди шифокор.

Шунингдек, Оқилов хусусий тиббиёт клиникаларда коронавирусга тест олинишини тақиқлаш борасида ҳеч қандай кўрсатма йўқлигини ва  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар рўйхати эълон қилинганини айитб ўтди.

 

Янгиликлар лентаси
0