04:23 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
21901

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғининг сўзларига кўра, шифокорлар таъминотида танқислик юзага келмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда инфекционистлар, педиатрлар, реаниматологлар, пульмонологлар, рентгенологлар ва бошқа мутахасислар коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш ишларига жалб қилинган.

“Шу ўринда қисқа муддатли тайёргарликдан ўтиб, ўз йўналишларини ўзгартириб коронавирусни даволаш ишларига жалб қилинганлар ҳам бор. Шифокорлар таъминотида танқислик (бу фақат вақтинча карантинда бўлиш билан боғлиқ) юзага келмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинаяпти”, - деди у.

Мирзиёев: коронавирусга қарши кураш учун бизда захира ва имкониятлар мавжуд

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 6060 нафар беморга шифокорлар белгиланган стандартлар бўйича даво чораларини кўрмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. Тасдиқланган коронавирус ҳолати 14787 тага етган. 8655 киши шу касалликдан шифо топди.

Асосий мавзулар