04:40 04 Август 2020
Эфир
  • RUB142.37
  • EUR11896.04
  • USD10207.69
Жамият
Ҳавола олиш
511 0 0

Илова жамоат жойларида фуқароларнинг хотиржамлигини таъминлайди ва касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. COVID-19 га қарши ижтимоий масофани сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди.

Илова Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда яратилган.

“Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, бир дақиқа ичида барча фойдаланувчиларни 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради”, - дейилган ССВ хабарида.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус бемори билан мулоқотда бўлганларни аниқловчи “Birga Yengamiz” номли илова яратилгани хабар қилинган эди.

Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус

Асосий мавзулар