Хусусий клиникаларга короновирусни даволашга рухсат берилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСтроительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области
Строительство специализированной многопрофильной больницы в Зангиатинском районе Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи берилди.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудидаги барча хусусий клиникаларга короновирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилди. Бу ҳақида 16 июл куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинди. 

Йиғилишда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун ПЗР-тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани таъкидлаб ўтилди. 

Шунингдек, йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида кўрсатилган масалаларда фаолиятини ташкил этиш бўйича ёрдам кўрсатиш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 14 июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишда Республикадаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни кескин танқид қилган, соғлиқни сақлаш вазири ва Тошкент шаҳар ҳокимига ҳайфсан эълон қилган эди. 

Шунингдек, Республика махсус комиссияси бу борада тезлик билан барча зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни топширган эди.

Янгиликлар лентаси
0