20:49 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Жамият
Ҳавола олиш
69320

Амур вилоятида содир бўлган муаммо ҳал бўлди, Ўзбекистон фуқаролари иш ташлашни тўхтатиб, меҳнат фаолиятини қайта бошлашди.

ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Амур газни қайта ишлаш заводи қурилишидаги муаммо ўз ечимини топди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси.

"Россия ва Туркия томони билан ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ муммонинг барча учун мақбул ечими топилди ва вақтинчалик шаҳарчада тартиб-интизом тикланди", - дейилган хабарда.

Айни дамда Ўзбекистон фуқаролари иш ташлашни тўхтатиб, объектда меҳнат фаолиятини қайта бошлашган. Россия ҳуқуқни сақлаш органлари бўлиб ўтган можаро юзасидан текширувлар олиб бормоқда.

Текширувларда иш берувчи томонидан меҳнат қонунчилигининг бузилиши, ишчилар томонидан тартибсизликлар уюштирилиши ва бошқа қонун бузиш ҳолатлари ўрганиб чиқилади ва қонунбузарлар жавобгарликка тортилади.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилмаслиги учун барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширади, - дейилган хабарда.

Генконсул Мехриддин Хайриддинов посетил Амурскую область для урегулирования инциндента с участием граждан Узбекистана
Посольство Узбекистана в РФ
Бош консули Меҳриддин Хайриддинов Амур вилоятида ишчилар билан учрашди

Эслатиб ўтамиз, 13 июл куни Амур ГҚИЗида 300га яқин ишчилар маошдан норози бўлиб корхона ҳудудида тартибсизликлар уюштиришган эди.

Можарони тафсилотларини аниқлаш ва уни ҳал қилишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига Элчихона Бош консули М.Хайриддинов етиб борган эди. Бош консул вилоят маъмурияти, прокуратура ва иш берувчи ҳамда ватандошлар билан учрашувлар ўтказиб, ишчилар норозилигига сабаб бўлган омилларни аниқлади.

Генконсул Мехриддин Хайриддинов посетил Амурскую область для урегулирования инциндента с участием граждан Узбекистана
Посольство Узбекистана в РФ
Бош консули Меҳриддин Хайриддинов Амур вилоятида ишчилар билан учрашди

Асосий мавзулар