00:22 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
65502

Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-муҳандиси подполковник Абдулазиз Тошев вафот этди

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Коронавирусга чалингани тасдиқланган яна бир ички ишлар органи ходими 12 июль куни вафот этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

"ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-муҳандиси подполковник Абдулазиз Абдуваҳобович Тошевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", — дейилади ИИВ матбуот хизмати томонидан 16 июль куни эълон қилинган таъзияномада.

Тошев Абдулазиз
МВД Узбекистана
Тошев Абдулазиз

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган Сергели ИИО ФМБ подполковниги Абдулазиз Тошевнинг вафот этганини тасдиқлади.

“Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи 42 ёшли фуқаро Т.А. (эркак) 2020 йилнинг 29 июндан 12 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг жарроҳлик бўлимида ўткир панкреатит, ўт қопи жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш амалиёти, геморагик панкранекроз, ошқозоности безини дренажлаш ташхиси билан даволанган. Шунингдек, бемордан COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.

Унга ўткир тотал ёғли панкреонекроз, ўткир холетцистит, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида тиббиёт мутахассислари томонидан консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, икки томонлама пневмониядан вафот этган”, - дейилган хабарда.

Бундан аввал, ИИВ матбуот хизмати 13 июль, душанба куни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Аълохон Абзалович Шомаҳмудовнинг вафот этганини эълон қилганди. 14 июль, сешанба куни эса ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Носирович Нафасовнинг вафоти муносабати таъзия эълон қилинди. 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар