Ўзбекистон вакиллари Менделеев олимпиадасида 6 та медални қўлга киритди

© Пресс-служба МНО УзбекистанаПредставители Узбекистана завоевали 6 медалей Менделеевской олимпиады
Представители Узбекистана завоевали 6 медалей Менделеевской олимпиады - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ўқувчилар 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида дунёнинг 27 мамлакати жамоалари ичида 6 та, жумладан, олтин медални қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон вакиллари 54-Халқаро Менделеев олимпиадасида 6 та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида бронза медалга эга чиқди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазиятни инобатга олиб олимпиада 13-18 июль кунлари онлайн тарзда ўтказилган. Унда дунёнинг 27 мамлакати жамоалари иштирок этган.

Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 2018-2019 ўқув йилида Республика фан Олимпиадасида ва қўшимча республика олимпиадаси ғолиблари орасидан саралаб олинган ўқувчилар ҳимоя қилди ҳамда умумжамоа ҳисобида бронза медалини қўлга киритди:

  • Мирумид Миракбаров (ТПТИ АЛ) (олтин медаль);
  • Фирдавс Собиров (35-мактаб Бухоро шаҳри) (бронза медаль);
  • Дилшодахон Исаева (ТПТИ АЛ) (бронза медаль);
  • Акобир Нарзуллаев (49-мактаб Бухоро вилояти, Жондор тумани) (бронза медаль);
  • Рустам Тўхтабоев (ТПТИ АЛ)(бронза медаль);
  • Собиржон Омонов (ТДАУ АЛ) (бронза медаль);

Жорий йилда ўқувчилар кимёвий тажрибаларисиз фақат иккита назарий босқичдан ўтди. Олимпиада Тошкентдаги президент мактабида санитария- гигиена ҳамда карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ташкил этилган.

25 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси 52-Халқаро кимё олимпиадасида қатнашиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0