22:28 24 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Жамият
Ҳавола олиш
283 0 0

Самарқандда, коронавирус бўйича вазият ёмонлашувига жиддий тайёргарлик кўрилди: шифохоналарда 8000 ўрин, 2 ойлик дори-дармон заҳиралари тайёрлаб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятда COVID-19га чалинган беморлар сони ошишига қандай тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.

Турдимов айтишига кўра вилоят коронавирус бўйича вазият ёмонлашувига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шифохонларлда заҳира ўринлар, 2 ойлик дори-дармон заҳиралари, керакли тиббий ускуналар - буларнинг барчаси касаллар сони ошишига тайёрлаб қўйилган.

Вилоятда қуйидаги  эҳтиёт чоралари кўрилган:

  • COVID билан касалланганлар учун 8000 мингта ўрин, оғир беморлар учун 100 та жонлантириш ўринлари тайёрланган;
  • тез ёрдам рақами (103) учун 24 та рақамли телефон аппарати ва операторлар ишга туширилган;  
  • телефон орқали тиббий маслаҳат (1105) хизмати ҳам йўлга қўйилган; 
  • вилоятдаги 34 та портатив рентген аппаратларнинг барчаси коронавирус билан ишлашга ўтказилган, қўшимча яна 2та махсус аппарат сотиб олинган;
  • COVIDни даволаш учун керакли 65та дориларнинг 2 ойлик заҳираси тайёрланган. Коронавиурсга чалинган барча беморларга дорилар вилоят бюджети ҳисобидан бепул етказиб берилади;
  • Ундан ташқари, COVID аниқланган ҳолларда беморни аниқлаш ва унининг жойлаштиришнинг махсус тартиби жорий этилган.

Ушбу тартибга кўра, коронавирусга шубҳа қилинган беморнинг уйига шифокор бормайди. Биринчи босқичда бемор тез ёрдам ходимлари томонидан махсус Қабул пунктига олиб келинади. У ерда беморга 1 куни ичиша аниқ ташҳис қўйилади ва кейин шунга қараб бемор керакли жойга йўналтирилади.

“Шифокорлар COVID билан касалланган беморнинг уйига бормайди. Чунки бунда шифокорнинг ўзига ҳам касаллик юқиши мумкин. Агар шифокорлар касал бўлса эртага вирусга қарши ким курашади? Шифокорлар бугун бизнинг олтин фондимиз. Уларни асрашимиз керак. Мен ўзим кўрдим уларнинг 99% ўз ишини аъло даражада бажараяпти. Моддий томондан ёрдам бера олмасак ҳам маънавий томонда қўллаб-қувватлашимиз керак”, - деди вилоят ҳокими.

Турдимов шунингдек,вилоят соғлиқни сақлаш бўлими билан биргаликда қишлоқ поликлиникалари врачларини ҳам махсус йўриқномалар берилгани ва тайёрларлик кўрилгани ҳақида айтиб ўтди. Хусусан, у ерда ишлайдиган шифокорларга Uzmobile компанияси томонидан 800та мобил алоқа телефонлари берилган бўлиб, беморлар керак бўлганда шифокорлар билан уланиш имконияти яратилган.

Шу билан бирга вилоят ҳокими касаллик белгилари пайдо бўлганда, ўз-ўзини даволамасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат берди. 

"Профилактика керак, эҳтиёткорлик керак, лекин белгилар пайдо бўлганда, албатта мутахассига мурожаат қилинг", - дейди Турдимов. 

Бундай дейишга сабаб бир неча кун олдин Самарқандда бўлган воқеа сабаб бўлган. Ёш йигит коронавирусга чалинган, лекин буни оддий шамоллаш дей ўйлаб ўзи даволаниб юраверган. 5-6 куни ўтиб аҳволи оғирлашган, ҳарорати 40 даражага чиқиб кетган ва ҳушини йўқотиб қўйиган. Шунидан сўнг унинг онаси шифокорларга мурожаат қилган. Бемор дарҳол жонлантириш бўлимига ётқизилган ва бугунни кунда тузалиб кетган. Агна шундай воқеаларни олдини олиш керак, дейди Турдимов. 

 

 

Асосий мавзулар