Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги президент фармони имзоланди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти аҳоли, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 20 июль куни коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Фармон билан 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар:

  • умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади;
  • жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади;
  • мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади;
  • ижарага берувчиларга 2020 йил учун ижара тўлови миқдорини пасайтириш мақсадида, шу жумладан, тақдим этилаётган солиқ имтиёзларини инобатга олган ҳолда ижара тўловини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.

2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.

ПФ–5969-сон фармонда белгиланган алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдорини 5 фоиздан 3 фоизга пасайтиришга доир имтиёз муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.

Мужчина с портфелем в руках  - Sputnik Ўзбекистон
Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди

Умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотларини етказиб бериш орқали сотиш ҳуқуқи берилади.

2020 йил 1 июлдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган ходимларнинг йиллик ўртача сони 25 нафардан 50 нафарга оширилади.

2020 йил 31 декабрга қадар президентнинг 18 майдаги президент фармони билан белгиланган солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилиниш муддати узайтирилади. Жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо мажмуалари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш жойлари, жамоат транспортлари ташкилотлари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчиларни ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, ёпиқ жойларни ижарага бериш, шу жумладан банкетлар ташкил этиш билан шуғулланадиган юридик шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга пасайтирилади. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган давлат корхоналари ва юридик шахслар бундан мустасно.

Тадбиркорлар учун товарларни (ишларни, хизматларни)ни олиб киришда (импорт) қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунгача кечиктириш ҳуқуқи берилади.

Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча 98 млн доллар ажратилди

Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш тўхтатилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” фондига, шу жумладан уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилади.

14 ёшгача болалари бўлган оилалар нафақаси, шунингдек, икки ёшгача бўлган бола парвариши бўйича нафақаларга жисмоний шахслар даромадларига солиқ ҳисоблашда умумий даромад сифатида қаралмайди.

Янгиликлар лентаси
0