17:02 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
29421

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган Халқаро армия ўйинларида иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Мария Науменко. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган Халқаро армия ўйинларида иштирок этади. Бу ҳақда Sputnik мухбирига республика Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Вазирлик иштирокчилар COVID-19 тарқалиши туфайли жорий этилган барча санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишини таъкидлади.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, АрМИ-2020 да ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия ҳудудида бўлиб ўтадиган 12 та мусобақаларда иштирок этишади: “Танк биатлони”, “Артиллерия олови устаси”, “Зирҳланган танк техникаси устаси”, “Мусаффо осмон”, “От марафони”, “Хавфсиз йўналиш”, “Элбурс ҳалқаси”, “Хавфсиз муҳит”, “Ҳарбий ралли”, “Содиқ дўст”, “Қўшин разведкаси аълочиси” ва “Қуролсоз уста”.

Бундан ташқари, ўзбек ҳарбийлари она юртидаги икки мусобақаларда иштирок этишади. Бу “Ҳарбий- тиббий эстафета” ва “Йўл патрули” мусобақалари. Шунингдек, улар Қозоғистондаги алоқа бўлинмаларининг “Ишончли қабул” ва Беларусдаги “Мерганлар чегараси” мусобақасида беллашишади.

Мудофаа вазирлиги Ўйинлар давомида коронавирус пандемияси билан боғлиқ санитария меъёрларига риоя қилинишини қайд этди. Ҳар куни мусобақа иштирокчиларининг ҳароратлари ўлчанади. Ҳарбий хизматчилар ниқоб тақиб юришлари шарт бўлади. Ҳарбий қисмга киришда дезинфекцион йўлакдан ўтилади. Қолаверса, мусобақа томошабинлари сони чекланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Армия-2020” форуми ва Халқаро армия ўйинлари пандемия туфайли бекор қилинмаслигини маълум қилган эди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Александр Каньшиннинг сўзларига кўра, бу йилги Ўйинларда 28 та мамлакатдан 190 та ҳарбий жамоа қатнашади. Бир йил олдин бўлиб ўтган мусобақаларда 39 та мамлакатдан 223 та жамоа куч синашган эди. Улар орасида Қозоғистон, Хитой, Арманистон бор эди. Ўйин мусобақалари 10 та мамлакат ҳудудида, жумладан, Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида бўлиб ўтганди.

2019 йилда республика илк бор Ўйинларнинг ҳамташкилотчиларидан бири бўлди ва “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловини ўтказди.

2019 йилда ўзбек ҳарбийлари 14 та йўналишда иштирок этди. Ўшанда Ўзбекистон 39 та мамлакат орасида шарафли бешинчи ўринни эгаллаган эди. Ўзбек ҳарбийлари “Танк биатлони” ва “Ҳарбий-тиббий эстафета”да олтин медални қўлга киритган эди. Бундан ташқари, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга чиқишган эди.

2020 йилда Халқаро армия ўйинлари олтинчи маротаба ўтказилади. АрМИ доирасида 30 та танлов ташкил этилади.

Асосий мавзулар