UzAuto Motors депутатга жавоб қайтарди

© Пресс-службаUzAuto Motors отправила автомобили скорой помощи в Таджикистан
UzAuto Motors отправила автомобили скорой помощи в Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутат Расул Кушербаевнинг ижтимоий тармоқда эълон қилинган хатига жавобан UzAuto Motors ўзининг ярим йиллик хайрия фаолияти ҳақида батафил маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. UzAuto Motors Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хатига ўз расмий жавобини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Кушербаев 20 июл куни Ўзавтомоторсни Дамас тез ёрдам машиналарини Фарғона вилояти ҳокимлигига оширилган нархларда сотишда айблаган эди.

Бунга жавобан компания қўйидагиларни хабар қилмоқда:

  • Эпидемия бошида “Ўзавтосаноат” ва бўлинмалари “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоатчилик фондига 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўтказди.
  • Апрель ойида компания республикага хорижий ҳамкорларидан 2 миллиард сўмлик тиббиёт жиҳозларини келтириш ташаббускори бўлди.
  • Яна 2 миллиард сўмга тенг маблағ тармоқ корхоналари томонидан Сардоба сув омбори ёрилиши ва Бухоро вилоятидаги тўфондан зарар кўрганлар фойдасига ўтказилди.
  • Шунингдек, карантин муассасаларининг қурилиши учун ЎСВ аппаратлари ва 2500 та контейнер беғараз тақдим этилди.
  • Эпидемиянинг илк кунларида, ҳали махсус карантин марказлари яратилмаган пайтда, “Ўзавтосаноат” АЖ Ҳожикентдаги “Лочин” идоравий соғломлаштириш оромгоҳини юзлаб инсонларни карантинга жойлаш учун тақдим этди ва уларнинг тўлиқ таъминотини зиммасига олди.
  • Ўтган ҳафта Андижон вилояти ҳокимлигига олти дона Damas тез ёрдам автомобили бепул тақдим этилди.

“UzAuto Motors” биринчи ярим йилликда хайрия мақсадларига жами 37 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирди, дейилган хабарда.

 

Янгиликлар лентаси
0