22:32 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1227)
535 0 0

Мукофотлар коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб кунларда ҳаётини хавф остига қўйиб, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, Ўзбекистонда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ўзбекистонликларга топширилган.

ТОШКЕНТ, 23 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Фармонни имзолади.

Мукофотлар коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, Ўзбекистонда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ўзбекистонликларга топширилган.

Ўўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун улар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланмоқда.

Жумладан, беш нафар тиббиёт ходими Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан тақдирланган. Булар:

Ахунов Олимжон - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериолог шифокори

Алимов Анвар Валиевич - Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Баротова Винера Джураевна - Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори

Ливерко Ирина Владимировна - Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Мусабаев Эркин Исакович - Республика вирусология илмий текшириш институти директори

"Фидокорона хизматлари учун" ордени билан

Акилов Хабибулла Атауллаевич - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори

Атабеков Нурмат Сатиниязович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария инспектори

Джаппарова Гулсим Танирбергеновна - Конимех тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими инфекционист шифокори, Навоий вилояти

Имамкулов Абдукаюм Базарович - Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими инфекционист шифокори, Сурхондарё вилояти

Матназаров Исмоил Саидович - Ҳазорасп тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори, Хоразм вилояти

Менглиев Зулфитдин Давронович - Ромитан тумани марказий шифохонасининг реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи, Бухоро вилояти

Мустафаев Хайрулла - Республика вирусология илмий текшириш институти бош илмий ходими

Новикова Наталья Борисовна - Миробод тумани кўп тармоқли поликлиникаси инфекционисти, Тошкент шаҳри

Рузиев Мурот Самадович - Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори, Қашқадарё вилояти

Рустамова Дилдора Абдумаликовна - Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бош шифокори

Туйчиев Лазиз Надирович - Тошкент тиббиёт академияси ректори

Худайназаров Одилбай Абдинаимович - Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлари шифохонаси шифокори

I даражали «Саломатлик» ордени билан

Азимов Абдувахид Вахабжанович - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тиббий таъминот бошқармаси бошлиғи

Алмарданов Шухрат Қудратович - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармасининг бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи

Асилова Мухайё Убаевна - Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори

Ахмеджанова Умида Низамовна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси катта шифокори

Ғофурова Умида Рахимовна - Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори

Дадабаев Файзулложон Абдукахарович - Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокор-бактериологи

Жуманиязов Давронбек Хусаинбоевич - Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Қодирова Саида Ниёзовна - Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлими ҳамшираси

Миркасимова Холида Хафизовна - Республика вирусология илмий текшириш институти лабораторияси вирусология бўлими бошлиғи

Муминов Солижон Джалилович - Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Парпиева Наргиза Нусратовна - Республика ихтисослаштирилган Фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Сайдалиев Сайдимурат Сайдиганиевич - Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази директори

Саидгазиева Хушнура Саидсалиевна - Республика вирусология илмий текшириш институти клиникасининг болалар ўткир гепатит касалликлари бўлими мудири

Салихбаева Умида Саидовна - “Дори-дармон” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

Саттаров Хасан Илхамович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази кардиотерапевтик реанимацияси бўлими мудири

Таджибаев Гафурджан Ходжибаевич - Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси марказининг ўлат, эпидемиология ва бактериология лабораторияси шифокори

Хашимова Хилола Назруллаевна - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникаси инфекционист шифокори

Хусаинов Бахтиёр Рахматович - Китоб тумани юқумли касалликлар шифохонаси шифокор-инфекционисти, Қашқадарё вилояти

Шарипова Калбике Жумагалиевна - Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлар шифохонаси шифокори

Юлдашева Зарипа Мирмахмудовна - Республика вирусология илмий текшириш институти лабораторияси шифокор-лаборантига топширилган.

Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати қуйидаги ҳаволада.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1227)

Асосий мавзулар