04:14 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
38120

Президент янги фармонига кўра, жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилади, туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилиб вилоят судлари ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистонда Жиноят, иқтисодий ва фуқаролик судлари бирлаштирилиб – умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида айтиб ўтилган. Кун.уз хабарига асосан. 

Биринчидан, вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судларини ташкил этилади, - дейилган фармонда.

Бугунги кунда вилоят судларида судялар сони камлиги туфайли 20 мингдан ортиқ ишлар бир вилоятдан иккинчисига берилган. Бу эса фуқароларнинг сарсонгарчилигига сабаб бўлган. Шу сабабли янги ташкил этилаётган умумюрисдикция судларида 19 тадан 47 тагача судья ишлайди. Ҳозир 4 тадан 15 тагача.

Иккинчидан, туман ва шаҳарлар миқёсида 199 та маъмурий судлар фаолияти тугатилиб Қорақалпоғистонда ва вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрида 14та туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади.

Учинчидан, жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институтини жорий этилади. Бундан буён жиноят ишлари дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун судья ишни 7 сутка ичида прокурорга қайтариши керак бўлади.

Тўртинчидан, прокурорлар фаолияти ҳам халқаро стандартларга мослаштирилади:

  • Прокурор суд жараёнида айбловдан воз кечган тақдирда, реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;
  • прокурор томонидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан ишни ўрганиш учун чақириб олиш;
  • прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида ўз ташаббуси билан иштирок этишини чегаралаш назарда тутилмоқда.

Бешинчидан, “Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади. Яъни, суд ишларини назорат тартибида кўриш институти тугатилади, бир судда ишларни икки босқичда (биринчи ҳамда апелляция ёки кассация) кўриш амалиётига барҳам берилади.

2019 йилда бир вилоят судида биринчи ва апелляция (кассация) инстанциясида кўрилган ишларнинг 13 мингга яқини Олий судда ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Олтинчидан, Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркибини тузиш.

2019 йилнинг ўзида иқтисодий судлар томонидан чет эл инвесторлари билан боғлиқ 3 мингга яқин, рақобатга оид 30 дан ортиқ ишлар кўрилган.

Еттинчидан, Судьялар ва суд тизими ходимларининг моддий таъминоти 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ Давлат бюджетига ўтказилади ва уларнинг иш ҳақи оширилади.

Фармон суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларини бекор қилишга, инвесторлар ҳуқуқларининг ишончли суд ҳимоясида бўлишини таъминлашга, шунингдек суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг махсус маърузачиси Д.Гарсия-Сайян, Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро экспертлар назорат инстанцияси мавжудлигини жиддий танқид қилган эди.

Асосий мавзулар