23:50 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)
256 0 0

Ҳозирда мамлакатда 9283 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолати 20 226 тага етди.

“2020 йил 26 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20226 (+274) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 136 нафари Тошкент вилоятида, 90 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафар Сирдарё вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 10831 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9283 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус қурбонлари сони 112 нафарга етган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1162)
Теглар:
карантин, коронавирус, Ўзбекистон

Асосий мавзулар