Қарши шаҳри 15 августгача ёпилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДорожный знак с надписью "Карантин"
Дорожный знак с надписью Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманлар марказларида хизмат кўрсатаётган йўналишсиз такси автомашиналари сони 3 бараваргача қисқартирилади.

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Қарши шаҳри бугун, 27 июль 00:01 дан бошлаб ёпилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти махсус комиссияси қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қашқадарё вилоятида 2020 йил 27 июль соат 00:01 дан бошлаб 15 августгача қуйидаги қўшимча чекловлар жорий қилинади:

  • Қарши шаҳрига барча турдаги транспорт воситаларининг кириши ва ҳаракатланиши (фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориш-келиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, ташиш билан шуғулланувчилар, қурувчи ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли жиҳоз, хом-ашё материалларини ташишга мўлжалланган автомашиналари бундан мустасно) чекланади.
  • Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари ва туманлар марказларида хизмат кўрсатаётган йўналишсиз такси автомашиналари сони 3 бараваргача қисқартирилади.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 16 июлдаги йиғилиш баёни талабларига қатъий риоя қилган ҳолда вилоятдаги рўйхатга олинган ваколатли транспорт ташкилотлари (уюшмалар) томонидан аниқ давлат рақами кўрсатилиб, рухсат берилган йўналишсиз такси автомашиналаригина ҳаракатланади.

Внимание, карантин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда карантин 15 августга қадар узайтирилди

Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармаси ва транспорт бошқармаси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи йўловчи ташиш таксилари ҳамда ҳайдовчиларининг рўйхатини шакллантириш ва уларнинг белгиланган ҳудуддан ташқарида фаолият олиб бормасликлари устидан қаътий назорат ўрнатади.

Вилоят транспорт бошқармаси ва вилоят Санитария-эпидимиологик назорати маркази йўналишсиз таксиларга ҳар 4 соатда дезинфекция қилишни қатъий назоратга олиш мақсадида махсус дезенфекциялаш нуқталарини ташкил этиш ва дезенфекциялашни рўхатга олиш мезанизимини шакиллантиради. 

Янгиликлар лентаси
0