Caddy, Largus ва Damas – ўхшаши йўқлар орасида муросали танлов

Oбуна бўлиш
Агар сизда тез-тез 5-6 кишини у ер бу ерга олиб ориш ёки унчалик катта бўлмаган юкларни ташишга эҳтиёж туғилса ёки одам ва юкларни биргаликда ташиш керак бўлса, Ўзбекистонда қандай автомобил сотиб олиш мумкин?

ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. Бугун, Тошкентда Volkswagen Caddy автомобилининг 3та модификацияси тақдим этилди. Нархи 172 - 221 миллион сўм орасида бўлган автомобиллар юк ташиш, одам ва юк ташиш ҳамда фақат одам ташишга мўлжалланган модификациялари бор. 

Тақдимотдан сўнг 200 миллионга Caddy кимга керак, уни ўрнига 130 миллионга Lada Largus қайтим 75 миллионига Damas  олса ҳам бўлади-ку, деган хаёллар бугун кўпчилликнинг бошига келган бўлса ажаб эмас. Биз ушбу танловга бироз аниқлик киритишга ҳаракат қилдик.

VW Caddy – энг зўрими?

Кичик фургонлар орасида у дунёда энг кўп сотиладигани - ҳар йили 1,5 миллионта. Caddy кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, Европанинг энг яхши тижорат автомобили, Россияда - йил автомобили бўлган. Агар сизга қулай ва ишончли, хушбичим ташқи кўринишга эга бўлган автомобил керак бўлса, бу албатта - Caddy.

Унинг яхши созланган бошқарилувчанлиги, интерьеридаги материаллар сифати ва эргономикаси – ўз синфида энг яхшидир. Устига-устак, рессорали юриш қисмига эга бўлган Caddy оғирлиги 700 килограмгача ва ҳажми 3 метр кубгача бўлган юкларни ташиш имконига эга. Лекин нархи ҳам "отнинг калласидек" – 172 – 221 млн. сўм.

Бу пулга 3та Damas олса бўлади-ку, дейиш мумкин албатта ҳисоб-китобни яхши кўрадиганлар. Ҳа, мумкин, лекин нарх ҳар доим ҳам энг муҳими эмас.

Largus – таксичилар автомобили

Lada Largus – аллақачон узоқ масофаларга одам ва юк ташийдиган таксичиларнинг севимли автомобилига айланган. Нархи 125-130 млн. сўм бўлган ушбу автомобил  кўп жиҳатдан Caddyга ўхшаш.

Largus ҳам 5 - 7 ўринли ёки 700 килограмгача юк ташувчи металл фургон бўлиши мумкин. Лекин юкхона максимал ҳажми 2,5 метр куб, унинг пружиналик подвескаси учун оптимал оғирлик эса – 500 кг гача.

Largusнинг сўзсиз устуворлиги – узоқ масофаларда яхши билинади. Унинг узун базаси – тўғри йўлда автомобил ҳаракатини  турғунлаштиради, кузов томининг пастлиги эса – ёнилғи тежашда ва бошқарувни осонлаштиришда ёрдам беради. Йўловчиларни миндириб, юкларни ортиб – узоқ йўлга марҳамат.

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишLada Largus на конвейере "АвтоВАЗа"
Caddy, Largus ва Damas –  ўхшаши йўқлар орасида муросали танлов - Sputnik Ўзбекистон
Lada Largus на конвейере "АвтоВАЗа"

Damas – арзон, лекин арзийдими?

Улкан юкхона, рессорали юриш қисми ва 500 кг юк кўтариш қувватига эга, лекин мотор ҳажми 0.8 м3, ёнилғи сарфи – 8,5 литр. Комфорт, ва бошқарилувчанликни гапирмаса ҳам бўлади. Нархи – бор-йўғи 75 млн. сўм.  

Хавфсизлик – ушбу автомобилни сотиб олишда кўп харидорлар учун энг муҳим масалага айланди. Дастлаб 1980 йилларда ишлаб чиқарилган автомобилда бирорта ҳам хавфсизлик ёстиқчаси йўқ, ҳайдовчидан автомобилнинг олд қисмигача – 20 см, кичкина ингичка ғилдираклар устига ўрнатилаг жуда баланд кузов - ахир бу автомобилда тезликни 80кмдан ошириш хавфлику?  Нима сабабда у ҳеч қачон Европада ёки Америкада сотилмаганини тушунса бўлади...  

Унда юк ва одамларни яқин масофаларга ташиш мумкин, албатта, лекин жуда жуда эҳтиёткорлик билан.

© СтрингерАвтомобиль "Дэу Дамас"
Caddy, Largus ва Damas –  ўхшаши йўқлар орасида муросали танлов - Sputnik Ўзбекистон
Автомобиль "Дэу Дамас"

Хулоса ўрнида

Ўзбекистонда сотувда яна бир автомобил пайдо бўлгани – бу албатта қувонарлидир. Майли янги автомобил анча қиммат бўлса ҳам. Асосийси - харидорларда танлов имконияти пайдо бўлди, ҳеч бўлмаса универсал автомобиллар орасида.

Янгиликлар лентаси
0