Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолати 21,5 мингтадан ошди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВо всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели.
Во всех исторических объектах Самарканда установлены дезинфицирующие тунели. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мамлакатда 9 710 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўтган тун давомида 297 та янги коронавирус ҳолати тасдиқланди.

“2020 йил 28 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 21 506 (+297) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Гемотест начинает делать анализы на коронавирусную инфекцию - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 27 июль асосий хабарлари

Янги касалланганларнинг 125 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 72 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган  фуқаролар, 53 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 68 нафари Тошкент вилоятида, 32 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган. 122 киши вафот этган.

Ҳозирда мамлакатда 9 710 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар лентаси
0