09:07 07 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
241 0 0

Санкт-Петерьургда Самарқандга махсус чартер парвоз билан 274 нафар Ўзбекистон фуқаролари оиб келинди. Айни дамда уларнинг барчаси карантин марказига жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортида Санкт-Петербургдан келган юртдошларимизни кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.

"26 июль куни соат 21:56да "Санкт Петербург - Самарқанд - Тошкент" йўналишидаги Боинг-787 русумли ҳаво кемаси Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Чартер рейс орқали 274 нафар юртдошларимиз манзилга хавфсиз етиб келди", - дейилган хабарда. 

Республика Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибга кўра, Санкт-Петербургдан келган барча фуқаролар автобусларда Самарқанддаги Кимёгарлар шаҳарчасида янги қурилган карантин муассасасига жойлаштирилган.

Uzbekistan Airports
В Самарқанд прилетел очередной чартер из Санкт-Петербурга

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига кўра, бугунги кунда Россияда вақтинча меҳнат фаолияти олиб бораётган 80 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуаролари ватанига қайтиш учун рўйхатга ёзилган. Айни дамда карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан чекланган миқдорда чартер парвозлар амалга оширилмоқда. Россияда доимий парвозлар тикланиши 1 сентябрдан кутилмоқда.

Uzbekistan Airports
В Самарқанд прилетел очередной чартер из Санкт-Петербурга

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашуви туфайли карантин чекловлари муддати 15 августга қадар узайтирилган эди. Бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 21500дан ошган. Ўтган тун давомида 300 яқин янги бемор аниқланган.

Uzbekistan Airports
В Самарқанд прилетел очередной чартер из Санкт-Петербурга

Асосий мавзулар