Машҳур хонанда Руслан Шарипов вафот этди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Руслан Шарипов 54 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Руслан Шарипов 54 ёшида вафот этди. 

Руслан Шарипов Тагирович 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Шарипов нафақат қўшиқчи, балки мусиқачи ва бастакор бўлган: “Болалар”, “Сетора”, “Байт” каби машҳур гуруҳларга асос солган. 

Бундан ташқари, “Шаҳзод” ва “Хўжа” гуруҳларининг машҳур қўшиқларини басталаган.

Унинг ижросидаги “Яйра Ўзбекистон”, “Салом, Наврўз”, “Ҳаёт”, “Отажоним”, “Гўзал ёр”, “Тоғда ўсган қиз” каби кўплаб қўшиқлар мухлислар қалбидан жой олган. Юлдуз Усмонова билан дуэт қўшиқ куйлаган.

Шарипов шахсий ҳаётидаги қийинчиликлар туфайли саҳнани тарк этганди.

Янгиликлар лентаси
0