ЮНЕСКО ва ЕИ Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида аҳоли турмушини яхшилашга ёрдам беради

© Пресс-служба Госкомтуризма ЮНЕСКО и Европейский Союз помогут улучшить жизнь населения в сельской местности Узбекистана
ЮНЕСКО и Европейский Союз помогут улучшить жизнь населения в сельской местности Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Азиз Абдуҳакимов бу каби ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳатто энг олис ҳудудлар ва қишлоқ жойларда ҳам маҳаллий аҳоли турмуш сифати ва фаровонлигини оширишдан иборат эканини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон, ЮНЕСКО ва Евроиттифоқ  “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” дастурини йўлга қўймоқда.

Дастур 4 йилга мўлжалланган.  Лойиҳанинг умумий суммаси 9,6 миллион еврони ташкил қилади.

Янги лойиҳанинг мақсади қишлоқ хўжалиги ҳамда ирригация соҳаларида техник ва профессионал таълимни такомиллаштириш, республиканинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмасини ривожлантиришга кўмаклашишдан иборатдир. 

“Бу лойиҳа Ҳукуматимизнинг асосан корнавирус пандемиясидан зарар кўрган, иш ўринлари ва даромадларини йўқотган қишлоқ аҳолисини рағбатлантиришга доир саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшиш нуқтаи назаридан ҳам жуда долзарбдир. Бундан ташқари, COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ёш авлодни тарбиялаш ва уларнинг келажакдаги қийинчиликларга бардош бера олиш кўникмаларини оширишга ёрдам беради”, - деди бош вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО масалалари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида. 

Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
ЖБ Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион $ ажратади

Дастур билан коллежларда таълим бериш ва тайёрлаш жараёнларини модернизация қилинади, коллежларни бошқариш, қишлоқ хўжалигида кўникмаларни ривожлантиришнинг янги усулларини татбиқ этилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини юритишнинг халқаро ва миллий инновацияларга асосланган янги усулларини татбиқ қилинади.

Мазкур дастур қишлоқ ҳудудлардаги ишчиларни янги зарур кўникмалар билан таъминлайди: юқори технологик қишлоқ хўжалиги, такомиллашган механизация, масофавий зондлаш, GIS/GPS учувчисиз учар қурилмаларидан фойдаланиш, робототехника, биотехнология, йирик маълумотлар ва сунъий интеллект таҳлилини қўллаш кабилар шулар жумласидандир. 

2018-2019 йилларда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида 895 қишлоқ инфратузилмасини модернизациялаш ва ободонлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Аҳолининг 2020-2022 йиллардаги демографик ўзгаришлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, “Обод қишлоқ” дастури бўйича Ўзбекистондаги 800 қишлоқ таъмирланди ва ободонлаштирилди.

Янгиликлар лентаси
0