23:29 23 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)
229 0 0

Пандемия бошланган вақтдан буён Отабеков доимий равишда омма олдида пайдо бўлиб, Республикадаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот бериб келаётган эди. 

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Ўзбекистон Санитар-эпидемиологик назорати хизмати бош эпидемиологи Нурмат Отабековда COVID-19 аниқланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

"Тест натижаларига кўра Нурмат Сатиниязович COVID-19 билан касаллангани аниқланди. Касаллик енгил кўринишда кечмоқда, ҳозир у киши шифохонада керакли мулажаларни олмоқда", - деди муассаса вакили. 

Отабековнинг ўзи маҳаллий ОАВларга берган интервьюсида ушбу касалликни коронавирусга чалинган беморлар билан учрашган вақтида юқтирган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бош эпидемиолог пандемия бошланган кундан бери доимий равишда омма олдида пайдо бўлиб, Республикадаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот бериб келаётган эди. Ундан ташқари шифокор даволаш муассасаларида бўлиб, беморлар билан ҳам учрашган.  

Отабеков сўнгги маротаба омма олдида 27 июл куни пайдо бўлган эди. 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1279)

Асосий мавзулар