Пандемия вақтида электр энергияси танқис бўлдими – вазирлик жавоби

© Sputnik / А. Горячев / Медиабанкка ўтишГоловное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС).
Головное сооружение Фархадской гидроэлектростанции (ГЭС). - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Электр энергияси етказиб бериш узулуксиз бўлиши учун, асосийси – энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ўртасидаги мувозанатни сақлашдир.  

ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Маълумки, пандемия вақтида дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам кўплаб корхоналар ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлишди, шунингдек жамоат транспорти оммавий кўнгилочар масканлар ишламади. Ушбу вазият электр энергетикаси таъминотига қандай таъсир қилганини билиш мақсадида Sputnik мухбири Энергетика вазирлигига мурожаат қилди.

Савол. - Пандемия даврида электрэнергия танқис бўлдими ёки аксинча, унинг истеъмоли камайиб ва шунга мос равишда электр энергияси ортиб қолиши кузатилдими? Ушбу тафовутни қандай ҳал қилмоқдасиз, ва бу туфайли қўшни давлатларга экспортни кўпайтириш ёки электр энергиясини ишлаб чиқаришни қисқартириш режалари борми?

Жавоб. - Пандемия даврида, кўплаб ижтимоий объектлар ва баъзи бизнес тузилмалари ишламаётганига қарамай, мамлакатда электр энергияси истеъмоли ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ошди. Бу кўп жиҳатдан янги ишлаб чиқариш объектларининг фойдаланишга топширилиши ва аҳоли турмуш даражаси ўсиши муносабати билан мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талаби йилдан-йилга ўсиб бориши билан изоҳланади.

Линии электропередач в окрестностях села Партизанское в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмоқда

Шу билан бирга, истеъмолнинг ўсиши истиқболларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатнинг энергетика тизими доимий равишда ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда, бу эса пандемиянинг қийин шароитида мамлакат аҳолиси ва фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларни барқарор электр энергия билан таъминлаш имконини берди.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" каби давлат дастурларини амалга ошириш, шунингдек, мамлакат бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, режа асосида электр таъминоти тизимини таъмирлаш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари доимий равишда олиб борилмоқда. Ушбу режалаштирилган тадбирларни амалга оширишда, хавфсизлик техникасига риоя қилиш мақсадида қувват манбаи электр тармоғидан вақтинча ўчирилиб туриши мумкин.

Асосийси – мувозанатни сақлаш

Таъкидлаш керакки, электр энергияси ишлаб чиқарилганидан кейин дарҳол ва бир онда (миллисекунд ичида) истеъмол қилиниши керак бўлган маҳсулотдир. Электрэнергияни биронта идишга захирага олиб бўлмайди.

Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилди

Бу шуни англатадики, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ўртасидаги энергетик мувозанат мунтазам равишда сақланиб туриши керак. Ушбу ноёб ҳусусият истеъмолчиларга юқори сифатли электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш ва энергетика тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, мувозанатни сақлаш тизимнинг ишончли ишлаши кафолати ҳисобланади.

Шу муносабат билан электр энергияси баланси Диспетчерлик маркази томонидан бошқарилади, у электрстанциясига маълум бир вақтда керак бўладиган электр энергиясини буюртма қилади. Буюртмага асосан маълум миқдорда электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ўртасидаги аниқ мувозанатни сақлаш, ҳатто ривожланган мамлакатларнинг замонавий энергия тизимлари учун ҳам, айниқса талаб кескин ўсадиган даврларда (иссиқ ёз ёки совуқ қишда) жиддий масала бўлиб қолади.

Айнан шу жиҳат мамлакат бўйлаб истеъмолчиларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган йирик авариялар ва электр узилишларининг олдини олиш учун электр таъминотига маълум чекловларни жорий этишни тақозо этади. Диспетчерлик маркази томонидан энергия тизимида ўз вақтида мувозанат таъминланмаганлиги ва шунга мос равишда тармоқдаги "кучланиш"нинг кўпайиши катта аварияларга ва катта ҳудудларга электр энергиясини етказиб беришда узилишларга олиб келиши мумкин.

Тахиаташская ТЭС - Sputnik Ўзбекистон
Тахиатош иссиқлик электр станцияси ишлаб чиқариш қувватини оширди

Шунингдек, ушбу ёз мавсумида Ўрта Осиё мамлакатларида кузатилган сувнинг камлиги сабабли, Ўзбекистондаги ГЭСларда электр энергиясини ишлаб чиқариш деярли 1,5 баравар камайди. Шунингдек, жорий йилнинг 16 июлидан Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясини импорт қилишни сезиларли даражада камайтирди. Шундай қилиб, мавжуд бўлган барча шароитлар, шу жумладан иқлим шароитлари ҳам, барқарор энергия таъминоти учун зарур бўлган мувозанатни сақлаш тушунчасига киради.

Янгиликлар лентаси
0