"Ақлли" қурилмалар олдида кўп гапириш ярамайди – эксперт

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСотрудник фирменного магазина перед стартом продажи умной колонки Яндекс.Станция
Сотрудник фирменного магазина перед стартом продажи умной колонки Яндекс.Станция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассис “ақлли” қурилмадар ёнига нега тилга ортиқча эрк бермаслик кераклигини тушунтирди. Бу кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Ёзувларнинг махфийлиги овозли ёрдамчини ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан таъминланади. Агар фойдаланувчининг қурилмасига зарарли дастур тушиб қолса, бу дастур овозларни ёзиб олиб, “хакерлар”нинг ташқаридаги серверларига юбориши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Бу ҳақда “Прайм” агентлигига “Инфосистемы Джет” компанияси Ахборот хавфсизлиги марказининг маслаҳатчиси Александр Рогозин маълум қилди.

Движение автобусов Ташкента теперь можно отслеживать - Sputnik Ўзбекистон
Смартфон орқали кузатувдан ҳимояланиш усуллари айтилди

“Натижада жиноятчилар ҳар қандай маълумотни, аллақандай пароллардан тортиб бизнес учрашувларидаги музокаралар мазмунига қадар, олишлари мумкин. Барчаси фойдаланувчи ва жиноятчига боғлиқ”, - дейди эксперт.

Унинг таъкидлашича, микрофони бор ҳар қандай қурилма аслида атроф-муҳитдаги товушларини ёзиб олиши мумкин, хоҳ у телефон ёки ақлли динамик бўлсин. Одатда уларга овозли ёрдамчи ўрнатилади. У нутқни ёзиб олиб, уни таниб олиш учун серверга юборади. Овозли сўровлар ёки буйруқлар аниқланганида, ёзув серверда сақланиб қолиши мумкин ва мисол учун, матнли реклама учун ишлатилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0