Қандай ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудник ГАИ с жезлом
Сотрудник ГАИ с жезлом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш шаклидаги чора фақат суд қарори билан қўлланилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги эслатма билан чиқди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси тортиб олинаётганида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ва ҳайдовчига мўлжалланган махсус талонда ёзув киритишлари шарт.

Қонунга кўра, ЙПХ ходимлари қуйидаги ҳолатларда машина эгасидан ҳужжатни олиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйилиши сабаблари:

  • ҳуқуқбузар ваколатли шахсларнинг талабларига қарамай, ноқонуний хатти-ҳаракатни тўхтатмаганида;
  • ҳайдовчи бир йил ичида қонунбузарликни такроран содир этган бўлса, шунингдек, судланган бўлса;
  • қоидабузар жиноятга вояга етмаган фарзандини жалб қилган бўлса;
  • жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
  • транспорт воситаси эгаси табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар шароитида ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга оширган бўлса;
  • ҳайдовчи ҳаракатланиш пайтида маст бўлса. Ушбу ҳолат текширувчи мансабдор шахснинг қарори билан оғирлаштирувчи деб тан олинмаслиги мумкин.

Таъкидланишича, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд қарори билан қўлланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонда эски кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди. Транспорт воситасида эскирган ҳужжатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0