09:21 07 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Жамият
Ҳавола олиш
420 0 0

Об-ҳаво сюрпризларни келтириб чиқармоқда: Россия пойтахти аҳолиси июл ойида қор ёғишини бошдан кечиради деб ким ўйлаган.

ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Москванинг жанубий-ғарбида, Зюзино туманида қор ёғди. Аввалроқ, метеорологлар пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди, аммо қишдаги каби ёғингарчилик ҳақида умуман гап бўлмаган.

Бироқ, синоптиклар енгил ёз қорида ҳеч қандай ғайритабиий нарсани кўрмадилар ва бу ёзда содир бўлиб турадиган оддий ҳол эканлигини маълум қилишди.

"Булар майда дўл бўлаклари бўлиб, улар шунчаки булутлар ичра ўтаётиб эриб улгимаган. Шунинг учун уларнинг ранги қаттиқ жисмли ёғингарчиликларга хос. Бу ҳодисада ғайриоддий нарса йўқ, у ҳар йили бўлиб туради", - деди Россия Гидрометеорология марказининг бош мутахассиси Марина Макарова “Известия”га берган интервьюсида".

Унинг сўзларига кўра, Москва ҳозирда салқин циклон таъсирида бўлиб, у тўпланма-ёмғир булутлари ва ёғингарчиликни ҳосил қилади.

Мутахассис, июлда қор ёғиши умуман иссиқ ёзни қишга алмашинишини англатмайди, деб ишонтиришга шошилди.

Ҳафта охирига қадар, синоптиклар ҳаво ҳарорати кундузи 18-20 даражагача, кечаси эса 11-13 даражагача иссиқ бўлишини прогноз қилишмоқда. Кейинчалик, душанба кунидан бошлаб ҳаво яна исий бошлайди ва термометр кўрсаткичи 26 даражага етади.

Асосий мавзулар